Javascript must be enabled to continue!
РУСИЙЗАБОН ЎҚУВЧИ-ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИДА ГАПИРИШ КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ
View through CrossRef
Мақолада таълим ўзга тилларда олиб бориладиган мактаблар ўқувчилари ва русийзабон гуруҳлар талабаларининг ўзбек тилида гапириш кўникмаларини ривожлантиришдаги айрим муаммолар ҳақида сўз боради. Бугунги кунда ўқувчи ва талабаларнинг оғзаки монологик ва диалогик нутқида, полилогларда нутқ равонлигининг бузилишига сабаб бўлувчи тўхтамлар, товушларни чўзиб айтиш, кириш сўзларни тавтологик қўллаш каби ҳолатлар кўп учрайди. Ушбу муаммоларни бартараф этишда ўқувчилар ва талабаларни ўзбек тилида диалогик ва полилогик нутқ турларида кўп қўлланадиган репликалар, қолип-гаплар билан таништириб бориш, тил бирликларини ўзаро бириктириб, сўз бирикмаси ва гаплар, боғланишли нутқ ҳосил қилиш ва монологик сўзлашга ўргатиш, мазкур жараёнда ўзбек тилидаги жумлалар оҳанги, сўзларни талаффуз тезлиги билан махсус шуғулланиш ниҳоятда муҳим. Мақолада ўзбек тили ўқитувчилари оғзаки нутқни юзага чиқаришнинг артикуляцион жиҳатлари ҳамда боғланишли нутқни юзага келтиришнинг самарали усуллари, мулоқот жараёнини юзага келтиришга хизмат қилувчи ҳақиқий коммуникатив ва шартли коммуникатив машқлардан, табиий нутқий вазиятлардан фойдаланиш йўллари билан яхши таниш бўлишлари лозимлиги қайд этилади. Мавжуд муаммоларнинг ечими сифатида ўзбек тили машғулотларида жонли мулоқотларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш, бозорлар, музейлар, ҳайвонот боғи, театрлар, кутубхоналарга ва бошқа масканларга уюштириладиган сайёр дарслар орқали ўқувчи-талабаларни воқеа-ҳодисанинг табиий шарт-шароитига олиб кириш, уларни ҳақиқий коммуникантлар билан бевосита суҳбатлашишга кўпроқ жалб қилиш, диалогик нутқни полилогик мулоқотга айлантириш орқали табиий нутқий вазиятни яратиш каби таълим усулларидан самарали фойдаланиш тавсия этилади.
Title: РУСИЙЗАБОН ЎҚУВЧИ-ТАЛАБАЛАРНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИДА ГАПИРИШ КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ
Description:
Мақолада таълим ўзга тилларда олиб бориладиган мактаблар ўқувчилари ва русийзабон гуруҳлар талабаларининг ўзбек тилида гапириш кўникмаларини ривожлантиришдаги айрим муаммолар ҳақида сўз боради.
Бугунги кунда ўқувчи ва талабаларнинг оғзаки монологик ва диалогик нутқида, полилогларда нутқ равонлигининг бузилишига сабаб бўлувчи тўхтамлар, товушларни чўзиб айтиш, кириш сўзларни тавтологик қўллаш каби ҳолатлар кўп учрайди.
Ушбу муаммоларни бартараф этишда ўқувчилар ва талабаларни ўзбек тилида диалогик ва полилогик нутқ турларида кўп қўлланадиган репликалар, қолип-гаплар билан таништириб бориш, тил бирликларини ўзаро бириктириб, сўз бирикмаси ва гаплар, боғланишли нутқ ҳосил қилиш ва монологик сўзлашга ўргатиш, мазкур жараёнда ўзбек тилидаги жумлалар оҳанги, сўзларни талаффуз тезлиги билан махсус шуғулланиш ниҳоятда муҳим.
Мақолада ўзбек тили ўқитувчилари оғзаки нутқни юзага чиқаришнинг артикуляцион жиҳатлари ҳамда боғланишли нутқни юзага келтиришнинг самарали усуллари, мулоқот жараёнини юзага келтиришга хизмат қилувчи ҳақиқий коммуникатив ва шартли коммуникатив машқлардан, табиий нутқий вазиятлардан фойдаланиш йўллари билан яхши таниш бўлишлари лозимлиги қайд этилади.
Мавжуд муаммоларнинг ечими сифатида ўзбек тили машғулотларида жонли мулоқотларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш, бозорлар, музейлар, ҳайвонот боғи, театрлар, кутубхоналарга ва бошқа масканларга уюштириладиган сайёр дарслар орқали ўқувчи-талабаларни воқеа-ҳодисанинг табиий шарт-шароитига олиб кириш, уларни ҳақиқий коммуникантлар билан бевосита суҳбатлашишга кўпроқ жалб қилиш, диалогик нутқни полилогик мулоқотга айлантириш орқали табиий нутқий вазиятни яратиш каби таълим усулларидан самарали фойдаланиш тавсия этилади.
Related Results
ЎЗБЕК ТИЛИНИ ИККИНЧИ ТИЛ СИФАТИДА ЎҚИТИШДА ЎҚУВ-БИЛУВ МАТЕРИАЛЛАРИНИ КОНЦЕНТРЛАР АСОСИДА ТАРКИБЛАШ ВА УЛАР БИЛАН БОСҚИЧЛИ КЕТМА-КЕТЛИКДА ИШЛАШНИНГ ДИДАКТИК ЖИҲАТЛАРИ
ЎЗБЕК ТИЛИНИ ИККИНЧИ ТИЛ СИФАТИДА ЎҚИТИШДА ЎҚУВ-БИЛУВ МАТЕРИАЛЛАРИНИ КОНЦЕНТРЛАР АСОСИДА ТАРКИБЛАШ ВА УЛАР БИЛАН БОСҚИЧЛИ КЕТМА-КЕТЛИКДА ИШЛАШНИНГ ДИДАКТИК ЖИҲАТЛАРИ
Бугунги кунда республикамизда яшовчи турли миллатлар вакилларининг давлат тилини ўрганиши жамиятимизда муҳим ижтимоий талаблардан бирига айланди. Бу республикамизда ўзбек тили т...
ЭРТАКЛАР ТИПОЛОГИК КАТАЛОГИНИ ЯРАТИШ МАСАЛАРИГА ОИД
ЭРТАКЛАР ТИПОЛОГИК КАТАЛОГИНИ ЯРАТИШ МАСАЛАРИГА ОИД
Ушбу мақолада “Ўзбек сеҳрли эртаклари типологик каталоги”ни яратиш жараёнлари ҳақида сўз боради. Мазкур каталогни яратишда мингдан ортиқ ўзбек сеҳрли эртаклари ўрганилди ва 145 ти...
ФРАНЦУЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА ДИПЛОМАТИК СОҲА ЛЕКСИКАСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
ФРАНЦУЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДА ДИПЛОМАТИК СОҲА ЛЕКСИКАСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Соҳаларга оид лексикани ўрганиш, уни тартибга солиш масаласи тилшуносликда доимо долзарб бўлиб келган. Ўзбек тилида дипломатик соҳа лексикасининг тараққий этиши мамлакатимизда исти...
АЛИШЕР НАВОИЙ ДАВРИДАГИ ШАРҚИЙ ВА ҒАРБИЙ ТУРКИЙ ТИЛЛАР
АЛИШЕР НАВОИЙ ДАВРИДАГИ ШАРҚИЙ ВА ҒАРБИЙ ТУРКИЙ ТИЛЛАР
Мақолада Алишер Навоий яшаган давр адабий муҳитида қўлланган туркий тилларнинг таснифи ҳақида сўз боради. Бугун ўзбек халқининг бой маданий меросини ўрганишга катта эътибор қаратил...
ПРЕЦЕДЕНТ ФЕНОМЕНИНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ТАБИАТИ
ПРЕЦЕДЕНТ ФЕНОМЕНИНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ТАБИАТИ
Мақолада прецедент феноменининг лингвомаданий хусусиятлари ўзбек ва испан тилидаги газеталар матни мисолида таҳлил қилинган. Прецедентлик тилшунослик соҳасида тадқиқот объекти сифа...
ЎЗБЕК ХАЛҚ ҚЎШИҚЛАРИ БАДИИЙ СТРУКТУРАСИДА ОБРАЗЛАР ЎРНИ
ЎЗБЕК ХАЛҚ ҚЎШИҚЛАРИ БАДИИЙ СТРУКТУРАСИДА ОБРАЗЛАР ЎРНИ
Мақолада Фердинанд де Соссюрнинг структура ва структурализм назарияси муаммолари таҳлилга тортилган. Ҳар бир маданий ҳақиқат ўзига хос тузилишга эга бўлиб, у объектнинг қисмлари ўр...
“Турк” этнографик гуруҳи билан боғлиқ қарашларнинг назарий муаммолари
“Турк” этнографик гуруҳи билан боғлиқ қарашларнинг назарий муаммолари
Мақолада Ўрта Осиё ҳудудида қадимдан яшаб келаётган, уруғқабилачилик анъаналарини ҳозирги кунгача сақланиб қолган, қўшнива қардош туркий халқлар билан умумийлик билан биргаликда ўз...
ДАРИЙ ТИЛИДА СИФАТДОШЛАРНИНГ ОТЛАШУВИ
ДАРИЙ ТИЛИДА СИФАТДОШЛАРНИНГ ОТЛАШУВИ
Аннотация. Маълумки, сўз туркумлари орасидаги кўчиш фақат сўз ясалиши деб баҳоланмайди. Кўчиш масаласида 1) бир туркумдаги сўзнинг бошқа туркум маъносида қўлланиши фақат контекстни...

