Javascript must be enabled to continue!
АЛИШЕР НАВОИЙ ДАВРИДАГИ ШАРҚИЙ ВА ҒАРБИЙ ТУРКИЙ ТИЛЛАР
View through CrossRef
Мақолада Алишер Навоий яшаган давр адабий муҳитида қўлланган туркий тилларнинг таснифи ҳақида сўз боради. Бугун ўзбек халқининг бой маданий меросини ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунинг учун албатта аждодларимиз яратган асарларнинг тили, услуби, уларнинг ўзига хос томонларини чуқур англаш керак. Ушбу мақола ҳам долзарб масалага — Алишер Навоий яшаган даврда кенг истеъмолда бўлган туркий тиллар, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва тафовутларига бағишланади. Унда қайд этилишича, Навоий даврида барча туркий халқлар яшаган ҳудудда асосан икки хил кўринишдаги туркий тил — ғарбий ва шарқий адабий тиллардан фойдаланилган. Алишер Навоий ўз ижодида фойдаланган тил бугунги кунда эски ўзбек тили, чиғатой туркчаси, шарқий туркий тил деб ҳам юритилади. Навоий ўзи бу тилни туркий тил деб номлаган. Навоий даврида ва ундан кейинги даврларда турклар ва туркманлар бир қатор манбаларда алоҳида ажратиб кўрсатилган. Навоийнинг ўзи ҳам туркий ва туркмоний тилни ажратиб кўрсатади. Ўз даврида Навоийгача ва ундан кейинги даврларда Қорақўюнлилар, Оққўюнлилар, Сафавийлар, Усмонийлар сингари Кавказ, Олд Осиё, Яқин Шарқ ҳудудида ҳукм сурган давлатларда ғарбий туркий тил деб номланган ўғуз туркчаси амалда бўлган. Бироқ баъзида ўғуз туркчасида шеър битган шоирлар эски ўзбек тилида — шарқий туркий тилда ҳам Навоий ғазалларига назиралар битганлар. Алишер Навоийнинг ғазаллари Оққўюнлилар давлатида ўғуз туркчасига мослаштирилган ҳолда кўчирилган. Мазкур мақолада ана шу икки хил адабий тилнинг хусусиятлари, уларда ижод қилган муаллифлар, бу тилларнинг ўзаро таъсири, Навоий давридаги лингвистик қарашлар ва тушунчаларга ўша давр нуқтаи назаридан аниқлик киритилади. Муаллиф ўз фикрларини, нуқтаи назарини ишончли манбалар, далиллар асосида исботлаб беришга ҳаракат қилади.
Title: АЛИШЕР НАВОИЙ ДАВРИДАГИ ШАРҚИЙ ВА ҒАРБИЙ ТУРКИЙ ТИЛЛАР
Description:
Мақолада Алишер Навоий яшаган давр адабий муҳитида қўлланган туркий тилларнинг таснифи ҳақида сўз боради.
Бугун ўзбек халқининг бой маданий меросини ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда.
Бунинг учун албатта аждодларимиз яратган асарларнинг тили, услуби, уларнинг ўзига хос томонларини чуқур англаш керак.
Ушбу мақола ҳам долзарб масалага — Алишер Навоий яшаган даврда кенг истеъмолда бўлган туркий тиллар, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва тафовутларига бағишланади.
Унда қайд этилишича, Навоий даврида барча туркий халқлар яшаган ҳудудда асосан икки хил кўринишдаги туркий тил — ғарбий ва шарқий адабий тиллардан фойдаланилган.
Алишер Навоий ўз ижодида фойдаланган тил бугунги кунда эски ўзбек тили, чиғатой туркчаси, шарқий туркий тил деб ҳам юритилади.
Навоий ўзи бу тилни туркий тил деб номлаган.
Навоий даврида ва ундан кейинги даврларда турклар ва туркманлар бир қатор манбаларда алоҳида ажратиб кўрсатилган.
Навоийнинг ўзи ҳам туркий ва туркмоний тилни ажратиб кўрсатади.
Ўз даврида Навоийгача ва ундан кейинги даврларда Қорақўюнлилар, Оққўюнлилар, Сафавийлар, Усмонийлар сингари Кавказ, Олд Осиё, Яқин Шарқ ҳудудида ҳукм сурган давлатларда ғарбий туркий тил деб номланган ўғуз туркчаси амалда бўлган.
Бироқ баъзида ўғуз туркчасида шеър битган шоирлар эски ўзбек тилида — шарқий туркий тилда ҳам Навоий ғазалларига назиралар битганлар.
Алишер Навоийнинг ғазаллари Оққўюнлилар давлатида ўғуз туркчасига мослаштирилган ҳолда кўчирилган.
Мазкур мақолада ана шу икки хил адабий тилнинг хусусиятлари, уларда ижод қилган муаллифлар, бу тилларнинг ўзаро таъсири, Навоий давридаги лингвистик қарашлар ва тушунчаларга ўша давр нуқтаи назаридан аниқлик киритилади.
Муаллиф ўз фикрларини, нуқтаи назарини ишончли манбалар, далиллар асосида исботлаб беришга ҳаракат қилади.
Related Results
“САДДИ ИСКАНДАРИЙ” ДОСТОНИДАГИ АДАБИЙ ТАЪСИР ВА ЎЗИГА ХОСЛИК МАСАЛАСИ ХУСУСИДА
“САДДИ ИСКАНДАРИЙ” ДОСТОНИДАГИ АДАБИЙ ТАЪСИР ВА ЎЗИГА ХОСЛИК МАСАЛАСИ ХУСУСИДА
Санъатнинг ҳар қандай соҳасида бўлганидек, сўз санъатида — адабиётда ҳам ижодкорнинг оригиналлиги, фикрларининг ўзига хослиги, янгилиги муҳим ўрин тутади. Бироқ ҳар қандай асар ад...
ИЛМИЙ МАҚОЛАДА МИСОЛ МУАММОСИ
ИЛМИЙ МАҚОЛАДА МИСОЛ МУАММОСИ
Мақолада Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асари янги бир йўналишда – илмий асардаги бадиий парчаларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиш тарзида ўрганилган. Унда адибнинг тилга...
“Турк” этнографик гуруҳи билан боғлиқ қарашларнинг назарий муаммолари
“Турк” этнографик гуруҳи билан боғлиқ қарашларнинг назарий муаммолари
Мақолада Ўрта Осиё ҳудудида қадимдан яшаб келаётган, уруғқабилачилик анъаналарини ҳозирги кунгача сақланиб қолган, қўшнива қардош туркий халқлар билан умумийлик билан биргаликда ўз...
ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУСТАЗОД ЖАНРИ
ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУСТАЗОД ЖАНРИ
Шеърий асар вазнини белгиловчи асосий омиллардан бири, бу — лирик жанрдир. Ижодкор муайян асари учун вазн танлар экан, унинг қайси жанрда яратилишини ҳам назарда тутади, чунки ҳар ...
ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУХАММАСЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАЗН ХУСУСИЯТЛАРИ
ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУХАММАСЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАЗН ХУСУСИЯТЛАРИ
Мазкур мақолада ХХ аср иккинчи ярми ўзбек адабиётида яратилган мухаммаслар таҳлил қилинган. Бу давр шоирлари Ҳабибий, Собир Абдулла ва Чустийнинг мустақил ва тахмис мухаммаслари ўр...
ХОРАЗМНИНГ ЎРТА АСР БРОНЗА КЎЗГУЛАРИ
ХОРАЗМНИНГ ЎРТА АСР БРОНЗА КЎЗГУЛАРИ
Мақолада Хоразмнинг ўрта асрларга оид ёдгорликларидан қайд қилинган бронза кўзгуларитаҳлил этилди. Мавзунинг хронологик чегараси VI–XIV асрлар билан белгиланади. Хоразмёдгорликлари...
НАДПИСИ КАТТАБУЛАК ИЛИ ПИКТОГРАФИЧЕСКОЕ ПИСЬМО ЦИВИЛИЗАЦИИ ОКСА
НАДПИСИ КАТТАБУЛАК ИЛИ ПИКТОГРАФИЧЕСКОЕ ПИСЬМО ЦИВИЛИЗАЦИИ ОКСА
В статье приведены сведения о надписях и пиктографических знаках, нанесенных на керамику Катта-булака, недавно открытого памятника эпохи бронзы в предгорьях Кугитангтау. Насчитываю...

