Javascript must be enabled to continue!
ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУХАММАСЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАЗН ХУСУСИЯТЛАРИ
View through CrossRef
Мазкур мақолада ХХ аср иккинчи ярми ўзбек адабиётида яратилган мухаммаслар таҳлил қилинган. Бу давр шоирлари Ҳабибий, Собир Абдулла ва Чустийнинг мустақил ва тахмис мухаммаслари ўрганилган, бу шеърларининг вазн ва жанр хусусиятлари, мавзу кўлами кўриб чиқилган. Шунингдек, Лутфий, Алишер Навоий, Фузулий ва Нодира ғазалларига боғланган тахмислар ҳам тадқиқ этилган. Мақола муаллифи Ҳабибийнинг 111та, Собир Абдулланинг 91та, Чустий девонларидаги 107та мустақил ва тахмис мухаммасларни аниқлаб, ўрганган. Мухаммас яратишда ХХ аср иккинчи ярми шоирлари ижодида рамал баҳри (Ҳабибий ижодида 50та, Собир Абдулла девонида 39та, Чустий девонида 61та) фаол ҳисобланади. Рамал баҳри ўлчовлари орасида эса рамали мусаммани маҳзуф (мақсур) (– – –/– – –/– – –/– – (~)) вазни мухаммас ёзишда етакчилик қилиши таъкидланди. Мазкур вазнда Ҳабибийнинг 44та, Собир Абдулланинг 34та, Чустийнинг 52та мухаммаси ўрганилди. Шунингдек, анъанага мувофиқ, одатда, ғазалга тахмис боғланаётганда унинг бандлари сони ғазал байтларига мос ҳолга келтирилади. Лекин баъзан шоирнинг хоҳишига кўра, ғазалдаги айрим байтларга тахмис битилмаслиги, яъни улар қисқартирилиши мумкин. Айнан шу ҳолат ХХ аср иккинчи ярми ўзбек шеъриятида яратилган тахмисларда ҳам кузатилади.
Title: ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУХАММАСЛАР ВА УЛАРНИНГ ВАЗН ХУСУСИЯТЛАРИ
Description:
Мазкур мақолада ХХ аср иккинчи ярми ўзбек адабиётида яратилган мухаммаслар таҳлил қилинган.
Бу давр шоирлари Ҳабибий, Собир Абдулла ва Чустийнинг мустақил ва тахмис мухаммаслари ўрганилган, бу шеърларининг вазн ва жанр хусусиятлари, мавзу кўлами кўриб чиқилган.
Шунингдек, Лутфий, Алишер Навоий, Фузулий ва Нодира ғазалларига боғланган тахмислар ҳам тадқиқ этилган.
Мақола муаллифи Ҳабибийнинг 111та, Собир Абдулланинг 91та, Чустий девонларидаги 107та мустақил ва тахмис мухаммасларни аниқлаб, ўрганган.
Мухаммас яратишда ХХ аср иккинчи ярми шоирлари ижодида рамал баҳри (Ҳабибий ижодида 50та, Собир Абдулла девонида 39та, Чустий девонида 61та) фаол ҳисобланади.
Рамал баҳри ўлчовлари орасида эса рамали мусаммани маҳзуф (мақсур) (– – –/– – –/– – –/– – (~)) вазни мухаммас ёзишда етакчилик қилиши таъкидланди.
Мазкур вазнда Ҳабибийнинг 44та, Собир Абдулланинг 34та, Чустийнинг 52та мухаммаси ўрганилди.
Шунингдек, анъанага мувофиқ, одатда, ғазалга тахмис боғланаётганда унинг бандлари сони ғазал байтларига мос ҳолга келтирилади.
Лекин баъзан шоирнинг хоҳишига кўра, ғазалдаги айрим байтларга тахмис битилмаслиги, яъни улар қисқартирилиши мумкин.
Айнан шу ҳолат ХХ аср иккинчи ярми ўзбек шеъриятида яратилган тахмисларда ҳам кузатилади.
Related Results
ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУСТАЗОД ЖАНРИ
ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУСТАЗОД ЖАНРИ
Шеърий асар вазнини белгиловчи асосий омиллардан бири, бу — лирик жанрдир. Ижодкор муайян асари учун вазн танлар экан, унинг қайси жанрда яратилишини ҳам назарда тутади, чунки ҳар ...
ПРЕЦЕДЕНТ ФЕНОМЕНИНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ТАБИАТИ
ПРЕЦЕДЕНТ ФЕНОМЕНИНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ТАБИАТИ
Мақолада прецедент феноменининг лингвомаданий хусусиятлари ўзбек ва испан тилидаги газеталар матни мисолида таҳлил қилинган. Прецедентлик тилшунослик соҳасида тадқиқот объекти сифа...
АЛИШЕР НАВОИЙ ДАВРИДАГИ ШАРҚИЙ ВА ҒАРБИЙ ТУРКИЙ ТИЛЛАР
АЛИШЕР НАВОИЙ ДАВРИДАГИ ШАРҚИЙ ВА ҒАРБИЙ ТУРКИЙ ТИЛЛАР
Мақолада Алишер Навоий яшаган давр адабий муҳитида қўлланган туркий тилларнинг таснифи ҳақида сўз боради. Бугун ўзбек халқининг бой маданий меросини ўрганишга катта эътибор қаратил...
ЭРТАКЛАР ТИПОЛОГИК КАТАЛОГИНИ ЯРАТИШ МАСАЛАРИГА ОИД
ЭРТАКЛАР ТИПОЛОГИК КАТАЛОГИНИ ЯРАТИШ МАСАЛАРИГА ОИД
Ушбу мақолада “Ўзбек сеҳрли эртаклари типологик каталоги”ни яратиш жараёнлари ҳақида сўз боради. Мазкур каталогни яратишда мингдан ортиқ ўзбек сеҳрли эртаклари ўрганилди ва 145 ти...
МИСТИК РЕАЛИЗМ ФЕНОМЕНИ ЛОТИН АМЕРИКА АДАБИЁТИ МИСОЛИДА
МИСТИК РЕАЛИЗМ ФЕНОМЕНИ ЛОТИН АМЕРИКА АДАБИЁТИ МИСОЛИДА
Мақола ХХ аср жаҳон адабиётида шаклланган мистик реализм тарихини ҳамда унинг элементларини муайян асарлар таҳлили асосида ўрганишга бағишланган. Мистик реализм элементлари илк бор...
МОТУРИДИЙ УЛАМОЛАРИНИНГ КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
МОТУРИДИЙ УЛАМОЛАРИНИНГ КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Хуросоннинг Балх ва Рай шаҳарлари орқали ҳанафий таълимоти Мовароуннаҳрда ҳам ёйилиб, Хуросон шаҳарларидагидек жадаллик билан ривожланиб борган. Абу Ҳанифанинг Абу Муқотил Ҳафс ибн...
ТИШ ПАСТАЛАРИНИ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ АСОСИДА СИНФЛАШ
ТИШ ПАСТАЛАРИНИ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ АСОСИДА СИНФЛАШ
Ушбу мақолада тиш ювиш воситаларининг турлари, уларнинг инсон саломатлигини сақлашдаги вазифаси ва аҳамияти таҳлил қилинган. Тиш ювиш кукунлари ва пасталарининг ўзига хос хусусият...
ЎЗБЕК ХАЛҚ ҚЎШИҚЛАРИ БАДИИЙ СТРУКТУРАСИДА ОБРАЗЛАР ЎРНИ
ЎЗБЕК ХАЛҚ ҚЎШИҚЛАРИ БАДИИЙ СТРУКТУРАСИДА ОБРАЗЛАР ЎРНИ
Мақолада Фердинанд де Соссюрнинг структура ва структурализм назарияси муаммолари таҳлилга тортилган. Ҳар бир маданий ҳақиқат ўзига хос тузилишга эга бўлиб, у объектнинг қисмлари ўр...

