Javascript must be enabled to continue!
“ШАРҲ АТ-ТАЪВИЛОТ” АСАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАВСИФИ
View through CrossRef
Мазкур мақолада Алоуддин Самарқандийнинг “Шарҳ ат-Таъвилот” асари (Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарига ёзилган ягона шарҳ)нинг дунё кутубхона фондаларида сақланаётган қўлёзмалари нусхаларининг кодикологик ва манбашунослик таҳлили ёритилган. Шунингдек, мақолада қўлёзма нусхаларнинг ўзига хос жиҳатлари, хаттотлар ҳақида маълумотлар, асарнинг муқоваси ва ҳошияларида келтирилган нодир маълумотлар ҳам ўрин олган. Жумладан, Абу Мансур Мотуридий асарларининг Ҳофизиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Наср Бухорий (ваф. 693/1294)гача бўлган санади келтирилган. Ундан ташқари, мақолада Жоруллоҳ кутубхонаси 47 рақамли қўлёзмасининг хаттоти асли эронлик Абу Исҳоқ Домғоний ҳақида ҳам маълумотлар берилган.Бундан ташқари, мақолада “Шарҳ”га ёзилган ҳошия ҳақида ҳам маълумот келтирилган. ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фондида сақланаётган №3249 рақамли ҳамда Саудия Арабистони “Уммул қуро” университети қўлёзмалар фондида сақланаётган №10970 рақамли қўлёзмада бир хил изоҳ ва ҳошиялар мавжудлиги, мазкур ҳошиялар араб ва форс тилларида ёзилган бўлиб, асосан луғавий жиҳатни ёритишга қаратилгани, шунингдек, ҳошияда бошқа тафсир китоблардан нақлларни ҳам учратиш мумкинлиги таъкидланган.
Title: “ШАРҲ АТ-ТАЪВИЛОТ” АСАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАВСИФИ
Description:
Мазкур мақолада Алоуддин Самарқандийнинг “Шарҳ ат-Таъвилот” асари (Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарига ёзилган ягона шарҳ)нинг дунё кутубхона фондаларида сақланаётган қўлёзмалари нусхаларининг кодикологик ва манбашунослик таҳлили ёритилган.
Шунингдек, мақолада қўлёзма нусхаларнинг ўзига хос жиҳатлари, хаттотлар ҳақида маълумотлар, асарнинг муқоваси ва ҳошияларида келтирилган нодир маълумотлар ҳам ўрин олган.
Жумладан, Абу Мансур Мотуридий асарларининг Ҳофизиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Наср Бухорий (ваф.
693/1294)гача бўлган санади келтирилган.
Ундан ташқари, мақолада Жоруллоҳ кутубхонаси 47 рақамли қўлёзмасининг хаттоти асли эронлик Абу Исҳоқ Домғоний ҳақида ҳам маълумотлар берилган.
Бундан ташқари, мақолада “Шарҳ”га ёзилган ҳошия ҳақида ҳам маълумот келтирилган.
ЎзР ФА ШИ Қўлёзмалар фондида сақланаётган №3249 рақамли ҳамда Саудия Арабистони “Уммул қуро” университети қўлёзмалар фондида сақланаётган №10970 рақамли қўлёзмада бир хил изоҳ ва ҳошиялар мавжудлиги, мазкур ҳошиялар араб ва форс тилларида ёзилган бўлиб, асосан луғавий жиҳатни ёритишга қаратилгани, шунингдек, ҳошияда бошқа тафсир китоблардан нақлларни ҳам учратиш мумкинлиги таъкидланган.
Related Results
АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
Имом Мотуридий ислом оламида ақидавий таълимот асосчиси сифатида эътироф этилган буюк олим саналади. Унинг ақидага доир “Китоб ат-тавҳид”, Қуръон шарҳига оид “Таъвилот ал-Қуръон” к...
НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФИҚҲИГА ОИД ИЛМИЙ МЕРОСИ ТАҲЛИЛИ
НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФИҚҲИГА ОИД ИЛМИЙ МЕРОСИ ТАҲЛИЛИ
Мовароуннаҳр фиқҳ тарихининг классик даври ҳисобланган XI–XII асрларда ҳанафий фиқҳининг усул ва фуру илмига оид 50 га яқин машҳур асарлар яратилган. Ушбу асарлар 10 дан ортиқ жанр...
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ЯНГИ АРХЕОЛОГИК ТОПИЛМАЛАР
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ ЯНГИ АРХЕОЛОГИК ТОПИЛМАЛАР
Сўнгги йилларда Наманган вилоятида олиб борилган археологик қазув ва қидирув ишлари жараёнида кўплаб археологик топилмажойлар аниқланди. Шулар орасида турли хил ҳудудлар, жумладан,...
ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУСТАЗОД ЖАНРИ
ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУСТАЗОД ЖАНРИ
Шеърий асар вазнини белгиловчи асосий омиллардан бири, бу — лирик жанрдир. Ижодкор муайян асари учун вазн танлар экан, унинг қайси жанрда яратилишини ҳам назарда тутади, чунки ҳар ...
ИБН БАТТУТАНИНГ “САЁҲАТНОМА” АСАРИДА ТАРИХИЙ ЖОЙ НОМЛАРИНИНГ ТАРЖИМАДА БЕРИЛИШИ
ИБН БАТТУТАНИНГ “САЁҲАТНОМА” АСАРИДА ТАРИХИЙ ЖОЙ НОМЛАРИНИНГ ТАРЖИМАДА БЕРИЛИШИ
Аннотация. Ушбу мақолада Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асари араб тилидан ўзбек тилига ўгирилган таржимасида тарихий атамалар ҳамда жуғрофий номлар келтириб ўтилган. “Саёҳатнома” ас...
ИЛМИЙ МАҚОЛАДА МИСОЛ МУАММОСИ
ИЛМИЙ МАҚОЛАДА МИСОЛ МУАММОСИ
Мақолада Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асари янги бир йўналишда – илмий асардаги бадиий парчаларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиш тарзида ўрганилган. Унда адибнинг тилга...

