Search engine for discovering works of Art, research articles, and books related to Art and Culture
ShareThis
Javascript must be enabled to continue!

НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФИҚҲИГА ОИД ИЛМИЙ МЕРОСИ ТАҲЛИЛИ

View through CrossRef
Мовароуннаҳр фиқҳ тарихининг классик даври ҳисобланган XI–XII асрларда ҳанафий фиқҳининг усул ва фуру илмига оид 50 га яқин машҳур асарлар яратилган. Ушбу асарлар 10 дан ортиқ жанр ва услубларда ёзилган бўлиб, унинг натижасида XI–XII асрларда ёзилган фиқҳий манбалар методологияси кейинги даврдаги асарлар ёзилишига асос бўлиб хизмат қилди. Жумладан, фуру ал-фиқҳ илмига оид: Абул Ҳусайн Қудурийнинг “Мухтасар ал-Қудурий”, Абу Лайс Самарқандийнинг “Хизонат ал-фиқҳ”, Имом Сарахсийнинг “ал-Мабсут”, Алоуддин Самарқандийнинг “Туҳфат ал-фуқаҳо”, Алоуддин Косонийнинг “Бадое ас-саное фи тартиб аш-шарое”, Бурҳониддин Марғинонийнинг “Бидоят ал-мубтадий” ва “ал-Ҳидоя шарҳ ал-бидоят ал-мубтади” ҳамда Носируддин Самарқандийнинг “ал-Фиқҳ ан-нофе” каби мўътабар матнлар ҳам мазкур даврда таълиф этилган. Шу билан бир қаторда, фиқҳ илмининг усул ва фуру илмларидан келиб чиққан хилоф ва жадал илм соҳаларига айни шу асрда асос солинган. Мазкур даврда фиқҳ илмининг адаб ал-қазо, хиял, фароиз, шурут ва бошқа соҳаларида ҳам асарлар юзага келган. Айниқса, мазкур даврда энг кўп китоблар фатво йўналишида ёзилган.Носируддин Самарқандий ҳам айни шундай илмий муҳитда яшаб, Самарқандда илмий фаолият олиб борган. Манбаларда олимнинг 1161 йилда Самарқандда вафот этгани келтирилган. Самарқандий 1141-1148 йиллар мобайнида Марв, Макка, Мадина ва Бағдод шаҳарларига сафар қилиб, у ердаги етук олимлардан илм ўрганган. 1148 йилда Самарқандга қайтиб, 1161 йилга қадар шу ерда яшаб, шогирдларга дарс бериш ва китоб ёзиш билан машғул бўлган. Ушбу мақолада ҳанафий фақиҳларидан бири – Носируддин Самарқандийнинг фиқҳ илмига доир асарлари таснифи ва уларнинг мазмун ва йўналишлари илмий-қиёсий таҳлил этилган.
Imam Maturidi International Scientific Research Center
Title: НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФИҚҲИГА ОИД ИЛМИЙ МЕРОСИ ТАҲЛИЛИ
Description:
Мовароуннаҳр фиқҳ тарихининг классик даври ҳисобланган XI–XII асрларда ҳанафий фиқҳининг усул ва фуру илмига оид 50 га яқин машҳур асарлар яратилган.
Ушбу асарлар 10 дан ортиқ жанр ва услубларда ёзилган бўлиб, унинг натижасида XI–XII асрларда ёзилган фиқҳий манбалар методологияси кейинги даврдаги асарлар ёзилишига асос бўлиб хизмат қилди.
Жумладан, фуру ал-фиқҳ илмига оид: Абул Ҳусайн Қудурийнинг “Мухтасар ал-Қудурий”, Абу Лайс Самарқандийнинг “Хизонат ал-фиқҳ”, Имом Сарахсийнинг “ал-Мабсут”, Алоуддин Самарқандийнинг “Туҳфат ал-фуқаҳо”, Алоуддин Косонийнинг “Бадое ас-саное фи тартиб аш-шарое”, Бурҳониддин Марғинонийнинг “Бидоят ал-мубтадий” ва “ал-Ҳидоя шарҳ ал-бидоят ал-мубтади” ҳамда Носируддин Самарқандийнинг “ал-Фиқҳ ан-нофе” каби мўътабар матнлар ҳам мазкур даврда таълиф этилган.
Шу билан бир қаторда, фиқҳ илмининг усул ва фуру илмларидан келиб чиққан хилоф ва жадал илм соҳаларига айни шу асрда асос солинган.
Мазкур даврда фиқҳ илмининг адаб ал-қазо, хиял, фароиз, шурут ва бошқа соҳаларида ҳам асарлар юзага келган.
Айниқса, мазкур даврда энг кўп китоблар фатво йўналишида ёзилган.
Носируддин Самарқандий ҳам айни шундай илмий муҳитда яшаб, Самарқандда илмий фаолият олиб борган.
Манбаларда олимнинг 1161 йилда Самарқандда вафот этгани келтирилган.
Самарқандий 1141-1148 йиллар мобайнида Марв, Макка, Мадина ва Бағдод шаҳарларига сафар қилиб, у ердаги етук олимлардан илм ўрганган.
1148 йилда Самарқандга қайтиб, 1161 йилга қадар шу ерда яшаб, шогирдларга дарс бериш ва китоб ёзиш билан машғул бўлган.
 Ушбу мақолада ҳанафий фақиҳларидан бири – Носируддин Самарқандийнинг фиқҳ илмига доир асарлари таснифи ва уларнинг мазмун ва йўналишлари илмий-қиёсий таҳлил этилган.

Related Results

XI-XII асрларда Мовароуннаҳрда ҳанафий-мотуридий тафсир мактаби ривожи
XI-XII асрларда Мовароуннаҳрда ҳанафий-мотуридий тафсир мактаби ривожи
Ушбу мақола XI-XII асрлардаги Мовароуннаҳрдаги ижтимоий-сиёсий муҳит ва унинг исломий илмларнинг, айниқса, Қуръон тафсири илмининг ривожига қандай таъсир кўрсатганини чуқур ўрганиш...
НУСАЙР ИБН ЯҲЁ БАЛХИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ
НУСАЙР ИБН ЯҲЁ БАЛХИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ
Мазкур мақола IХ асрнинг таниқли ҳанафий фақиҳи Нусайр ибн Яҳё Балхий ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган. Нусайр ибн Яҳё ўз даврининг етук олимларидан бири бўлиб, фиқҳ, ақида, у...
Ҳанафий мазҳабида тинчликнинг қадрланиши ҳамда уруш ва низоли вазиятларда инсонпарварлик тамойиллари
Ҳанафий мазҳабида тинчликнинг қадрланиши ҳамда уруш ва низоли вазиятларда инсонпарварлик тамойиллари
Мазкур мақолада ҳанафий мазҳабида уруш ва тинчлик масалалари, хусусан, Муҳаммад Шайбонийнинг асарлари асосида таҳлил қилинади. Ислом ҳуқуқи доирасида урушни тартибга солиш, унинг м...
ХОЖА МУҲАММАД ПОРСО “ҲАФТОДУ СЕ ФИРҚА” РИСОЛАСИНИНГ ИСЛОМДАГИ ФИРҚАЛАРНИ ЎРГАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ
ХОЖА МУҲАММАД ПОРСО “ҲАФТОДУ СЕ ФИРҚА” РИСОЛАСИНИНГ ИСЛОМДАГИ ФИРҚАЛАРНИ ЎРГАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Мақолада темурийлар даври тарихи, маънавий ҳаётига доир масалалар қаламга олинган. Бу даврда юртимизда яшаган халқларнинг маънавиятида катта аҳамият касб этган Яссавия, Кубравия ва...
АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
Имом Мотуридий ислом оламида ақидавий таълимот асосчиси сифатида эътироф этилган буюк олим саналади. Унинг ақидага доир “Китоб ат-тавҳид”, Қуръон шарҳига оид “Таъвилот ал-Қуръон” к...
МОТУРИДИЙ УЛАМОЛАРИНИНГ КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
МОТУРИДИЙ УЛАМОЛАРИНИНГ КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Хуросоннинг Балх ва Рай шаҳарлари орқали ҳанафий таълимоти Мовароуннаҳрда ҳам ёйилиб, Хуросон шаҳарларидагидек жадаллик билан ривожланиб борган. Абу Ҳанифанинг Абу Муқотил Ҳафс ибн...
АРАЛАШ ТАЪЛИМ МОДЕЛЛАРИ
АРАЛАШ ТАЪЛИМ МОДЕЛЛАРИ
Аралаш таълим моделлари хусусида дунё олимларининг фикр-мулоҳазалари, илмий ишлари тадқиқ этилиб, илмий-назарий натижаларни миллий амалиётга жорий этиш масалалари кўриб чиқилди. Ўқ...
ON THE ARCHAEOLOGICAL RESEARCH CONDUCTED IN 2020 IN THE NEW AKHI TERRITORY
ON THE ARCHAEOLOGICAL RESEARCH CONDUCTED IN 2020 IN THE NEW AKHI TERRITORY
Мақолада 2020 йилда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Ахси қишлоғи худудига тўғри келувчи Темурийлар даврига оид Ахси шаҳрининг топографиясига оид археологик манбаларни аниқлаш ма...

Back to Top