Search engine for discovering works of Art, research articles, and books related to Art and Culture
ShareThis
Javascript must be enabled to continue!

Ўрта Осиё хўжаларининг сакраллашуви масаласига доир

View through CrossRef
Мусулмон жамиятида сакрал хонадонлар (sacred family, saintly family) тарихи ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли исломшуносликда алоҳида қизиқиш билан ўрганиладиган муаммолардан саналади. Замонавий исломшуносликда sayyidosharifology деб ном олган бу йўналишнинг назарий муаммоларига бағишланган бир қатор янги нашрлар ҳам эълон қилинган (К.Моримото, Р.Қилич, Т.Бернҳаймер ва бошқ.). Мазкур тадқиқотларда сакрал хонадонлар дейилганда ўз генеалогиясини Муҳаммад алайҳиссаломга боғловчи саййид-шарифлар назарда тутилган. Изланишларнинг географик қамрови ҳам асосан Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Шимолий Ҳиндистон билан чегараланган. Лекин сакрал хонадонлар билан боғлиқ илмий муаммолар ислом оламининг йирик ва муҳим минтақларидан бўлган Марказий Осиёда ҳам мавжуд. Қолаверса, бу минтақадаги сакрал хонадонлар фақатгина саййид-шарифлар чегарасидан анчагина ташқарига чиқиб кетади. Масалан, катта қисми ўз генеалогиясини чаҳорёрларга боғловчи хўжалар ҳам сакрал хонадонлар тоифасига даъво қилади. Бироқ маҳаллий тадқиқотчилар саййид ва хўжаларнинг насаб даъволарини, минтақа жамиятида тутган мавқеини етарлича фарқламайдилар. Табиийки, бу насабга оид матнлар таҳлили ва талқинида, муаммонинг илмий ечимига салбий таъсир кўрсатади. Ушбу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда тақдим этилаётган мақолада хўжалар қатламининг насаб даъволари, сакраллашув жараёни ҳамда саййидлар билан муносабатларини очиб беришга ҳаракат қилинган.
Al-Biruni Institute of Oriental Studies, Uzbekistan Academy of Sciences
Title: Ўрта Осиё хўжаларининг сакраллашуви масаласига доир
Description:
Мусулмон жамиятида сакрал хонадонлар (sacred family, saintly family) тарихи ва уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли исломшуносликда алоҳида қизиқиш билан ўрганиладиган муаммолардан саналади.
Замонавий исломшуносликда sayyidosharifology деб ном олган бу йўналишнинг назарий муаммоларига бағишланган бир қатор янги нашрлар ҳам эълон қилинган (К.
Моримото, Р.
Қилич, Т.
Бернҳаймер ва бошқ.
).
Мазкур тадқиқотларда сакрал хонадонлар дейилганда ўз генеалогиясини Муҳаммад алайҳиссаломга боғловчи саййид-шарифлар назарда тутилган.
Изланишларнинг географик қамрови ҳам асосан Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Шимолий Ҳиндистон билан чегараланган.
Лекин сакрал хонадонлар билан боғлиқ илмий муаммолар ислом оламининг йирик ва муҳим минтақларидан бўлган Марказий Осиёда ҳам мавжуд.
Қолаверса, бу минтақадаги сакрал хонадонлар фақатгина саййид-шарифлар чегарасидан анчагина ташқарига чиқиб кетади.
Масалан, катта қисми ўз генеалогиясини чаҳорёрларга боғловчи хўжалар ҳам сакрал хонадонлар тоифасига даъво қилади.
Бироқ маҳаллий тадқиқотчилар саййид ва хўжаларнинг насаб даъволарини, минтақа жамиятида тутган мавқеини етарлича фарқламайдилар.
Табиийки, бу насабга оид матнлар таҳлили ва талқинида, муаммонинг илмий ечимига салбий таъсир кўрсатади.
Ушбу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда тақдим этилаётган мақолада хўжалар қатламининг насаб даъволари, сакраллашув жараёни ҳамда саййидлар билан муносабатларини очиб беришга ҳаракат қилинган.

Related Results

“Турк” этнографик гуруҳи билан боғлиқ қарашларнинг назарий муаммолари
“Турк” этнографик гуруҳи билан боғлиқ қарашларнинг назарий муаммолари
Мақолада Ўрта Осиё ҳудудида қадимдан яшаб келаётган, уруғқабилачилик анъаналарини ҳозирги кунгача сақланиб қолган, қўшнива қардош туркий халқлар билан умумийлик билан биргаликда ўз...
ХОРАЗМНИНГ ЎРТА АСР БРОНЗА КЎЗГУЛАРИ
ХОРАЗМНИНГ ЎРТА АСР БРОНЗА КЎЗГУЛАРИ
Мақолада Хоразмнинг ўрта асрларга оид ёдгорликларидан қайд қилинган бронза кўзгуларитаҳлил этилди. Мавзунинг хронологик чегараси VI–XIV асрлар билан белгиланади. Хоразмёдгорликлари...
Сурункали йирингли ўрта отитнинг тарқалиши
Сурункали йирингли ўрта отитнинг тарқалиши
Шарҳнинг мақсади бўлиб сурункали йирингли ўрта отитнинг тарқалишини таҳлил қилишдан иборат. Шарҳ материаллари бўлиб Google scholar маълумотлар базасида охирги 5 йил ичида сурункали...
WHY DID JADIDS FOCUS ON THE PROBLEM OF ARMY ESTABLISHMENT IN TURKESTAN?
WHY DID JADIDS FOCUS ON THE PROBLEM OF ARMY ESTABLISHMENT IN TURKESTAN?
Ўзбекистонда мустақиллик туфайли Қуролли Кучлар ташкил этилиб, тинчлик ва осойишталик ҳимояси мустаҳкам таъминланди. Ўз даврида миллатимизнинг илғор қатлами бўлган жадидлар миллий ...
РЕАБИЛИТАЦИЯ ТУШУНЧАСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ДИНИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
РЕАБИЛИТАЦИЯ ТУШУНЧАСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ДИНИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
Ушбу мақолада дин ниқоби остидаги айрим гуруҳларнинг сафига кириб қолган шахсларни жамиятга қайта мослаштириш (реабилитация қилиш)нинг аҳамияти ва бу борада психолог, исломшунос, д...
АЛИШЕР НАВОИЙ ДАВРИДАГИ ШАРҚИЙ ВА ҒАРБИЙ ТУРКИЙ ТИЛЛАР
АЛИШЕР НАВОИЙ ДАВРИДАГИ ШАРҚИЙ ВА ҒАРБИЙ ТУРКИЙ ТИЛЛАР
Мақолада Алишер Навоий яшаган давр адабий муҳитида қўлланган туркий тилларнинг таснифи ҳақида сўз боради. Бугун ўзбек халқининг бой маданий меросини ўрганишга катта эътибор қаратил...
GERMAN SCIENTISTS ABOUT THE FERGANA VALLEY
GERMAN SCIENTISTS ABOUT THE FERGANA VALLEY
Мақолада немис олимлари томонидан Фарғона водийси тарихини ўрганилиши, шунингдек, уларнинг Марказий Осиё ҳамда Фарғона водийси хариташунослигига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз боради....
АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
Имом Мотуридий ислом оламида ақидавий таълимот асосчиси сифатида эътироф этилган буюк олим саналади. Унинг ақидага доир “Китоб ат-тавҳид”, Қуръон шарҳига оид “Таъвилот ал-Қуръон” к...

Back to Top