Javascript must be enabled to continue!
Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-муъжам фи маъойири ашъор ал-ажам” асари тадқиқи
View through CrossRef
Мумтоз поэтиканинг таркибий қисми қофия илми, аруз илми хусусида бир қанча махсус рисолалар яратилган бўлиб, Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-муъжам фи маъайир ашъар ал-ажам” (“Форс шеъриятининг қоидалар жамланмаси”) рисоласи ана шундай манбалардан биридир.
Мақола илми аруз ва илми қофиянинг назарий асосларига бағишланган рисола – Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-Муъжам” асарининг яратилиш тарихи, манбалари, таркибий қисми, ўзига хос услуби ҳақида маълумотлар келтирилади. Ўзигача ва ундан кейинги даврларда яратилган рисолалар қиёсан ўрганилди. “Ал-муъжам” асари таркибидаги Муқаддима, 2 асосий қисм, қисмлар таркибидаги боблар алоҳида тадқиқ этилиб, рисоладаги назарий фикрлар амалий жиҳати билан бирга байтлар асосида таҳлилга тортилди. Биз одатда мумтоз поэтика илмига оид барча учун умумий ва одат тусига кирган, бир неча маротаба тадқиқ этилган анъанавий билимларимизга таянаб мумтоз матнларни таҳлил қиламиз. Ваҳоланки, биз шу асосда матн таҳлилини тўлиқ амалга ошира олмаймиз. Чунки мумтоз поэтика илмига оид арабий, форсий, туркий манбалар тўлиқ ўрганилган эмас. Шамс Қайс Розийнинг “Ал-муъжам” асари тадқиқига оид ушбу кичик мақола орқали бу манбалар билан танишиш имкониятига эга бўлиш мумкин.
Al-Biruni Institute of Oriental Studies, Uzbekistan Academy of Sciences
Title: Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-муъжам фи маъойири ашъор ал-ажам” асари тадқиқи
Description:
Мумтоз поэтиканинг таркибий қисми қофия илми, аруз илми хусусида бир қанча махсус рисолалар яратилган бўлиб, Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-муъжам фи маъайир ашъар ал-ажам” (“Форс шеъриятининг қоидалар жамланмаси”) рисоласи ана шундай манбалардан биридир.
Мақола илми аруз ва илми қофиянинг назарий асосларига бағишланган рисола – Шамсиддин Қайс Розийнинг “Ал-Муъжам” асарининг яратилиш тарихи, манбалари, таркибий қисми, ўзига хос услуби ҳақида маълумотлар келтирилади.
Ўзигача ва ундан кейинги даврларда яратилган рисолалар қиёсан ўрганилди.
“Ал-муъжам” асари таркибидаги Муқаддима, 2 асосий қисм, қисмлар таркибидаги боблар алоҳида тадқиқ этилиб, рисоладаги назарий фикрлар амалий жиҳати билан бирга байтлар асосида таҳлилга тортилди.
Биз одатда мумтоз поэтика илмига оид барча учун умумий ва одат тусига кирган, бир неча маротаба тадқиқ этилган анъанавий билимларимизга таянаб мумтоз матнларни таҳлил қиламиз.
Ваҳоланки, биз шу асосда матн таҳлилини тўлиқ амалга ошира олмаймиз.
Чунки мумтоз поэтика илмига оид арабий, форсий, туркий манбалар тўлиқ ўрганилган эмас.
Шамс Қайс Розийнинг “Ал-муъжам” асари тадқиқига оид ушбу кичик мақола орқали бу манбалар билан танишиш имкониятига эга бўлиш мумкин.
Related Results
“ШАРҲ АТ-ТАЪВИЛОТ” АСАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАВСИФИ
“ШАРҲ АТ-ТАЪВИЛОТ” АСАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАВСИФИ
Мазкур мақолада Алоуддин Самарқандийнинг “Шарҳ ат-Таъвилот” асари (Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарига ёзилган ягона шарҳ)нинг дунё кутубхона фондаларида сақланаётган қ...
ТУРК ВА ЎЗБЕК ДРАМАЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАДҚИҚИ
ТУРК ВА ЎЗБЕК ДРАМАЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАДҚИҚИ
Мазкур мақолада турк ва ўзбек адабиётининг ёрқин намояндалари Ҳалдун Танер ва Асқад Мухтор, Ўлмас Умарбековнинг драматик асарлари қиёсий аспектда тадқиқ этилди. Драматургларнинг иж...
ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУСТАЗОД ЖАНРИ
ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУСТАЗОД ЖАНРИ
Шеърий асар вазнини белгиловчи асосий омиллардан бири, бу — лирик жанрдир. Ижодкор муайян асари учун вазн танлар экан, унинг қайси жанрда яратилишини ҳам назарда тутади, чунки ҳар ...
АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
Имом Мотуридий ислом оламида ақидавий таълимот асосчиси сифатида эътироф этилган буюк олим саналади. Унинг ақидага доир “Китоб ат-тавҳид”, Қуръон шарҳига оид “Таъвилот ал-Қуръон” к...
ИБН БАТТУТАНИНГ “САЁҲАТНОМА” АСАРИДА ТАРИХИЙ ЖОЙ НОМЛАРИНИНГ ТАРЖИМАДА БЕРИЛИШИ
ИБН БАТТУТАНИНГ “САЁҲАТНОМА” АСАРИДА ТАРИХИЙ ЖОЙ НОМЛАРИНИНГ ТАРЖИМАДА БЕРИЛИШИ
Аннотация. Ушбу мақолада Ибн Баттутанинг “Саёҳатнома” асари араб тилидан ўзбек тилига ўгирилган таржимасида тарихий атамалар ҳамда жуғрофий номлар келтириб ўтилган. “Саёҳатнома” ас...
ИЛМИЙ МАҚОЛАДА МИСОЛ МУАММОСИ
ИЛМИЙ МАҚОЛАДА МИСОЛ МУАММОСИ
Мақолада Алишер Навоийнинг “Муҳокамат ул-луғатайн” асари янги бир йўналишда – илмий асардаги бадиий парчаларнинг ўрни ва аҳамиятини кўрсатиш тарзида ўрганилган. Унда адибнинг тилга...

