Search engine for discovering works of Art, research articles, and books related to Art and Culture
ShareThis
Javascript must be enabled to continue!

АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ

View through CrossRef
Имом Мотуридий ислом оламида ақидавий таълимот асосчиси сифатида эътироф этилган буюк олим саналади. Унинг ақидага доир “Китоб ат-тавҳид”, Қуръон шарҳига оид “Таъвилот ал-Қуръон” китоблари маълум ва машҳур. Мақолада тафсир ва таъвил тушунчаси ҳамда улар ўртасидаги нозик фарқлар, Имом Мотуридийнинг тафсир ва таъвилга бўлган ёндашуви ёритиб берилган. Хусусан, Имом Мотуридий оятларни тафсир қилишда оят, ҳадис ва саҳобийларнинг сўзларига алоҳида урғу берганини кўриш мумкин. Шундай бўлса-да, бугунги кунда айрим оқим вакиллари мотуридий-ҳанафийлар фақатгина ақлга боғланиб қолган, улар ҳадисни яхши билмайди, деган даъволарни илгари сурадилар. Бироқ олимнинг “Таъвилот ал-Қуръон” китобини ўқиган инсон бунинг аксини кўради. Ушбу мақсадда мақолада олимнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари 29-жузида келтирилган 20 га яқин ҳадислар таҳлили баён қилинган. Имом Мотуридий оятларни ҳадис асосида тафсир қилишда ҳадисларнинг ровийларига алоҳида тўхталмай, уларнинг матнлари билан кифояланганини кўриш мумкин. Мақолада бу услубнинг сабаблари илмий таҳлиллар асосида асослаб берилган. Шу билан бирга, олим тафсир жараёнида истифода этилган ҳадислардаги атамаларни шарҳлаб, ҳадис мазмунидан келиб чиқадиган хулосаларни ҳам баён этиб кетган. Бу эса оятнинг мазмун-моҳиятини тўлиқроқ билиб олиш ва ундан кўзланган мақсадларни англаб етишга ёрдам берган.
International Islamic Academy of Uzbekistan
Title: АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
Description:
Имом Мотуридий ислом оламида ақидавий таълимот асосчиси сифатида эътироф этилган буюк олим саналади.
Унинг ақидага доир “Китоб ат-тавҳид”, Қуръон шарҳига оид “Таъвилот ал-Қуръон” китоблари маълум ва машҳур.
Мақолада тафсир ва таъвил тушунчаси ҳамда улар ўртасидаги нозик фарқлар, Имом Мотуридийнинг тафсир ва таъвилга бўлган ёндашуви ёритиб берилган.
Хусусан, Имом Мотуридий оятларни тафсир қилишда оят, ҳадис ва саҳобийларнинг сўзларига алоҳида урғу берганини кўриш мумкин.
Шундай бўлса-да, бугунги кунда айрим оқим вакиллари мотуридий-ҳанафийлар фақатгина ақлга боғланиб қолган, улар ҳадисни яхши билмайди, деган даъволарни илгари сурадилар.
Бироқ олимнинг “Таъвилот ал-Қуръон” китобини ўқиган инсон бунинг аксини кўради.
Ушбу мақсадда мақолада олимнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари 29-жузида келтирилган 20 га яқин ҳадислар таҳлили баён қилинган.
Имом Мотуридий оятларни ҳадис асосида тафсир қилишда ҳадисларнинг ровийларига алоҳида тўхталмай, уларнинг матнлари билан кифояланганини кўриш мумкин.
Мақолада бу услубнинг сабаблари илмий таҳлиллар асосида асослаб берилган.
Шу билан бирга, олим тафсир жараёнида истифода этилган ҳадислардаги атамаларни шарҳлаб, ҳадис мазмунидан келиб чиқадиган хулосаларни ҳам баён этиб кетган.
Бу эса оятнинг мазмун-моҳиятини тўлиқроқ билиб олиш ва ундан кўзланган мақсадларни англаб етишга ёрдам берган.

Related Results

МОТУРИДИЙ УЛАМОЛАРИНИНГ КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
МОТУРИДИЙ УЛАМОЛАРИНИНГ КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Хуросоннинг Балх ва Рай шаҳарлари орқали ҳанафий таълимоти Мовароуннаҳрда ҳам ёйилиб, Хуросон шаҳарларидагидек жадаллик билан ривожланиб борган. Абу Ҳанифанинг Абу Муқотил Ҳафс ибн...
ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ДАВЛАТ ИНВЕСТИЯ СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ДАВЛАТ ИНВЕСТИЯ СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Ушбу мақолада давлат инвестиция сиёсати тушунчаси ваунинг иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти ҳақида сўз боради. Шунингдек,пандемия ва ундан кейинги шароитда инвестицияларнинг ўсиш с...
ГЛОБАЛ МАСШТАБДАГИ ҚАРЗДОРЛИК МУАММОСИ- XXI АСРНИНГ ФЕНОМЕНИ СИФАТИДА
ГЛОБАЛ МАСШТАБДАГИ ҚАРЗДОРЛИК МУАММОСИ- XXI АСРНИНГ ФЕНОМЕНИ СИФАТИДА
Давлат ички ва ташқи қарзлари, Жаҳон молиявий бозори,Ялпи ички махсулот, Европа ва Марказий Осий мамлакатлари ташқиқарзлари, Бюджет тақчиллиги ва уни қарзли молиялаштириш, Халқаром...
WHY DID JADIDS FOCUS ON THE PROBLEM OF ARMY ESTABLISHMENT IN TURKESTAN?
WHY DID JADIDS FOCUS ON THE PROBLEM OF ARMY ESTABLISHMENT IN TURKESTAN?
Ўзбекистонда мустақиллик туфайли Қуролли Кучлар ташкил этилиб, тинчлик ва осойишталик ҳимояси мустаҳкам таъминланди. Ўз даврида миллатимизнинг илғор қатлами бўлган жадидлар миллий ...
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЕТАКЧИ АХБОРОТ АГЕНТЛИКЛАРИ МАТЕРИЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЕТАКЧИ АХБОРОТ АГЕНТЛИКЛАРИ МАТЕРИЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Мамлакат имижини ривожлантириш жараёнида ахборот агентликлари муҳим аҳамият касб этади. Чунки улар аудитория қамрови ва тарқатилаётган контентнинг салмоғи, кўтарил...

Back to Top