Javascript must be enabled to continue!
ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУСТАЗОД ЖАНРИ
View through CrossRef
Шеърий асар вазнини белгиловчи асосий омиллардан бири, бу — лирик жанрдир. Ижодкор муайян асари учун вазн танлар экан, унинг қайси жанрда яратилишини ҳам назарда тутади, чунки ҳар бир жанр ўз вазн доирасига эга бўлади. Баъзи жанрларнинг вазн имкониятлари кенг бўлиб, улар аруз тизимининг исталган вазнида битилиши мумкин, баъзи жанрлар эса аввалдан белгилаб қўйилган вазнлар доирасида битилади. Аввалдан белгилаб қўйилган вазнлар доирасида битилган лирик жанрлардан бири мустазоддир. Мақолада Алишер Навоий, Евгений Бертельс ва кейинги давр арузшунос олимларнинг мустазод ҳақидаги фикрлари қиёслаб ўрганилган. Шунингдек, мустазод жанрининг ХХ аср иккинчи ярми ўзбек шеъриятидаги ўрни ва аҳамияти хусусида фикр юритилган. Жанрнинг вазн хусусиятлари, ўлчов имкониятлари ўрганилган, вазн ва мазмун мутаносиблиги масаласи ойдинлаштирилган. Жумладан, Собир Aбдулла ижодида мустазод жанри янги шаклларининг вужудга келганлиги, ноанъанавий тарзда — тўлиқ мисра биринчи ва тўртинчи қаторда, ярим мисралар эса иккинчи ва учинчи қаторда келиши билан боғлиқ жиҳатларга ойдинлик киритилган. Бу даврда ижод қилган шоирлар — Чустий ва Чархий мухаммас-мустазодлари кўриб чиқилган. Чархийнинг мужтасс баҳрида ёзилган мухаммас-мустазоди таҳлил қилинган. Мавлоно Ҳабибий, Эркин Воҳидов ижодидаги мустазодлар ҳам ўрганилган.
Title: ХХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ЎЗБЕК ШЕЪРИЯТИДА МУСТАЗОД ЖАНРИ
Description:
Шеърий асар вазнини белгиловчи асосий омиллардан бири, бу — лирик жанрдир.
Ижодкор муайян асари учун вазн танлар экан, унинг қайси жанрда яратилишини ҳам назарда тутади, чунки ҳар бир жанр ўз вазн доирасига эга бўлади.
Баъзи жанрларнинг вазн имкониятлари кенг бўлиб, улар аруз тизимининг исталган вазнида битилиши мумкин, баъзи жанрлар эса аввалдан белгилаб қўйилган вазнлар доирасида битилади.
Аввалдан белгилаб қўйилган вазнлар доирасида битилган лирик жанрлардан бири мустазоддир.
Мақолада Алишер Навоий, Евгений Бертельс ва кейинги давр арузшунос олимларнинг мустазод ҳақидаги фикрлари қиёслаб ўрганилган.
Шунингдек, мустазод жанрининг ХХ аср иккинчи ярми ўзбек шеъриятидаги ўрни ва аҳамияти хусусида фикр юритилган.
Жанрнинг вазн хусусиятлари, ўлчов имкониятлари ўрганилган, вазн ва мазмун мутаносиблиги масаласи ойдинлаштирилган.
Жумладан, Собир Aбдулла ижодида мустазод жанри янги шаклларининг вужудга келганлиги, ноанъанавий тарзда — тўлиқ мисра биринчи ва тўртинчи қаторда, ярим мисралар эса иккинчи ва учинчи қаторда келиши билан боғлиқ жиҳатларга ойдинлик киритилган.
Бу даврда ижод қилган шоирлар — Чустий ва Чархий мухаммас-мустазодлари кўриб чиқилган.
Чархийнинг мужтасс баҳрида ёзилган мухаммас-мустазоди таҳлил қилинган.
Мавлоно Ҳабибий, Эркин Воҳидов ижодидаги мустазодлар ҳам ўрганилган.
Related Results
САЙҚАЛИЙНИНГ "БАҲРОМ ВА ГУЛАНДОМ" ДОСТОНИДА ФОЛЬКЛОР МОТИВЛАРИ ТАЛҚИНИ
САЙҚАЛИЙНИНГ "БАҲРОМ ВА ГУЛАНДОМ" ДОСТОНИДА ФОЛЬКЛОР МОТИВЛАРИ ТАЛҚИНИ
Мақолада ХVIII асрда яшаган Сайқалийнинг “Баҳром ва Гуландом” достонига мотивларнинг қўлланилишига кўра ўхшаш ўзбек халқ эртаклари қиёсий ўрганилган. Сайқалий ўзбек адабиёти тарихи...
МОТУРИДИЙ УЛАМОЛАРИНИНГ КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
МОТУРИДИЙ УЛАМОЛАРИНИНГ КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Хуросоннинг Балх ва Рай шаҳарлари орқали ҳанафий таълимоти Мовароуннаҳрда ҳам ёйилиб, Хуросон шаҳарларидагидек жадаллик билан ривожланиб борган. Абу Ҳанифанинг Абу Муқотил Ҳафс ибн...
Абстрактні мотиви у творчості Геннадія Пугачевського
Абстрактні мотиви у творчості Геннадія Пугачевського
Творчість київського художника Геннадія Пугачевського (1966 р.н.) є на сьогоднішній день однією з найперспективніших тем для вивчення в площині української гуманітаристики. Це мате...
МИКОЛА ЛИСЕНКО І МИХАЙЛО ВЕРИКІВСЬКИЙ: ПЕРЕХРЕСНІ ІНТЕНЦІЇ ТВОРЧОСТІ
МИКОЛА ЛИСЕНКО І МИХАЙЛО ВЕРИКІВСЬКИЙ: ПЕРЕХРЕСНІ ІНТЕНЦІЇ ТВОРЧОСТІ
Мета статті – розкрити спільні духовно-ціннісні погляди представників різних генерацій українських композиторів шляхом порівняльного аналізу життєтворчості М. Лисенка і М. Вериківс...
ЎЗБЕКИСТОН ИМИЖИНИ ОШИРИШДА МИЛЛИЙ ПУБЛИЦИСТИКАНИНГ РОЛИ
ЎЗБЕКИСТОН ИМИЖИНИ ОШИРИШДА МИЛЛИЙ ПУБЛИЦИСТИКАНИНГ РОЛИ
Ушбу мақолада босма нашр ва публицистиканинг мамлакат имижини оширишдаги роли таҳлил қилинади. Шунингдек, уларнинг асосий вазифаси жамият ҳаётида шу кун, айни замонда юз берган воқ...
ФЭНТЕЗИ ВА ФАНТАСТИК АСАРЛАР МИКРООЛАМИ
ФЭНТЕЗИ ВА ФАНТАСТИК АСАРЛАР МИКРООЛАМИ
Мақолада инсон хаёлоти маҳсули бўлган фэнтезива фантастика феноменига муносабат билдирилган. Бу икки дунёнинг ички кўриниши, ўхшаш ва фарқли жиҳатлари диаграммалар ёрдамида а...

