Search engine for discovering works of Art, research articles, and books related to Art and Culture
ShareThis
Javascript must be enabled to continue!

ТАФСИРЛАРДАГИ УСЛУБЛАР ВА УЛАРДАГИ ТУРЛИЛИК САБАБЛАРИ

View through CrossRef
Асрлар оша кўплаб тадқиқотчи ва олимларни тафсирлар билан бир қаторда уларнинг турлари ҳам қизиқтириб келган. Шу нуқтаи назардан тафсир турлари, уларнинг фарқли ва ўхшаш томонлари каби масалалар қайта-қайта ўрганилган. Тафсир илми икки қисмга, яъни “ат-тафсир бил-маъсур" – нақл асосидаги тафсир ва “ат-тафсири бир-раъй" – ақл ва ижтиҳод асосидаги тафсирга ажратиб тадқиқ қилиш анъанаси мавжуд.Аслида ҳам мавжуд тафсир китоблари таҳлил қилинса, улар ёки нақл, яъни ҳадис, саҳобалар ривоятлари асосида ёки ақлий илмлар асосида ёзилганини кўриш мумкин. Бироқ, нақлий тафсирларда фақатгина нақлий маълумотлар, ақлийларида эса, фақатгина ақлий маълумотлар бўлади холос, деган қоида мавжуд эмас. Шу боис, иккаласи аралашган китобларни топилиши ҳам табиий ҳол. Масалан, нақлий тафсирлардаги ривоятларнинг айримларини афзалроқ эканини ажратиш ва “таржиҳ" қилишда ақлий илмларга таянган ҳолатлари кузатилади. Бунинг акси, ақлий тафсирларда ҳам нақлий ривоятлар учраб туради, бироқ далилларнинг аксарият қисми ақлий бўлгани сабабли улар ақлий тафсирлар қаторида саналади.Олимлар тафсир услубларини қуйидаги тўрт турга бўлганлар: таҳлилий, ижмолий, муқорин, мавзуий. Ушбу мақолада тафсирнинг таҳлилий, ижмолий ҳамда муқорин турлари ҳақида сўз юритилади.
International Islamic Academy of Uzbekistan
Title: ТАФСИРЛАРДАГИ УСЛУБЛАР ВА УЛАРДАГИ ТУРЛИЛИК САБАБЛАРИ
Description:
Асрлар оша кўплаб тадқиқотчи ва олимларни тафсирлар билан бир қаторда уларнинг турлари ҳам қизиқтириб келган.
Шу нуқтаи назардан тафсир турлари, уларнинг фарқли ва ўхшаш томонлари каби масалалар қайта-қайта ўрганилган.
Тафсир илми икки қисмга, яъни “ат-тафсир бил-маъсур" – нақл асосидаги тафсир ва “ат-тафсири бир-раъй" – ақл ва ижтиҳод асосидаги тафсирга ажратиб тадқиқ қилиш анъанаси мавжуд.
Аслида ҳам мавжуд тафсир китоблари таҳлил қилинса, улар ёки нақл, яъни ҳадис, саҳобалар ривоятлари асосида ёки ақлий илмлар асосида ёзилганини кўриш мумкин.
Бироқ, нақлий тафсирларда фақатгина нақлий маълумотлар, ақлийларида эса, фақатгина ақлий маълумотлар бўлади холос, деган қоида мавжуд эмас.
Шу боис, иккаласи аралашган китобларни топилиши ҳам табиий ҳол.
Масалан, нақлий тафсирлардаги ривоятларнинг айримларини афзалроқ эканини ажратиш ва “таржиҳ" қилишда ақлий илмларга таянган ҳолатлари кузатилади.
Бунинг акси, ақлий тафсирларда ҳам нақлий ривоятлар учраб туради, бироқ далилларнинг аксарият қисми ақлий бўлгани сабабли улар ақлий тафсирлар қаторида саналади.
Олимлар тафсир услубларини қуйидаги тўрт турга бўлганлар: таҳлилий, ижмолий, муқорин, мавзуий.
Ушбу мақолада тафсирнинг таҳлилий, ижмолий ҳамда муқорин турлари ҳақида сўз юритилади.

Related Results

АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
Имом Мотуридий ислом оламида ақидавий таълимот асосчиси сифатида эътироф этилган буюк олим саналади. Унинг ақидага доир “Китоб ат-тавҳид”, Қуръон шарҳига оид “Таъвилот ал-Қуръон” к...

Back to Top