Javascript must be enabled to continue!
ЎЗБЕКИСТОН ИМИЖИНИ ОШИРИШДА МИЛЛИЙ ПУБЛИЦИСТИКАНИНГ РОЛИ
View through CrossRef
Ушбу мақолада босма нашр ва публицистиканинг мамлакат имижини оширишдаги роли таҳлил қилинади. Шунингдек, уларнинг асосий вазифаси жамият ҳаётида шу кун, айни замонда юз берган воқеалар, ҳодисалар ҳақида жамиятни хабардор қилиш, ундаги мавжуд масалалар, муаммолар бўйича жамоатчилик фикрини уйғотишдан иборат эканлиги қайд этилади. Публицистика ва матбуот барча оммавий ахборот воситаларининг ўзаги, қон томири бўлгани каби, у ҳозирги оммавий коммуникациялар даврида ҳам медиа макон ва унинг истеъмолчилари, ўқувчилар учун муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Унинг жамият ҳаёти, атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ўзида акс эттириши, таҳлил қилиши ва ўқувчилар аудиторияга таъсиридан иборат ижтимоий функцияларини эътироф этган ҳолда, матбуотнинг мамлакат ички ва ташқи медиа имижини мустаҳкамлаш жараёнидаги ўрни беқиёслигидан холис одам кўз юмолмайди. Мамлакатнинг ташқи медиа макондаги нуфузи авваламбор унинг ички ахборот маконидаги имижининг узвий давоми эканлигини тан олган ҳолда шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, миллий матбуот ва публицистика мамлакат имижини шакллантиришда ўзига хос роль ўйнайди. Бинобарин, Ўзбекистон журналистикаси жаҳон ахборот макони архитектоникасига ҳақли аъзо сифатида киришни истар экан, мақолаларнинг тили, уларнинг яратилиш услуби ва жанрлари ҳам дунё матбуотида қабул қилинган замонавий шакл ва форматларга мослашмасдан иложи йўқ. Матбуот воқеа-ҳодисалар ҳақида ахборот, маълумот етказиш билан чекланмайди, балки мавжуд ҳолатни таҳлил, тадқиқ қилади, хулосалар чиқаради, таклиф-мулоҳазаларни кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этади. Замонавий ўзбек публицистлари жамият равнақи йўлида тўғаноқ бўлаётган муаммоларни дадиллик билан ёзиш, таҳлил қилиш, танқид қилиш борасида ўз сўзларини айтмоқдалар.
Title: ЎЗБЕКИСТОН ИМИЖИНИ ОШИРИШДА МИЛЛИЙ ПУБЛИЦИСТИКАНИНГ РОЛИ
Description:
Ушбу мақолада босма нашр ва публицистиканинг мамлакат имижини оширишдаги роли таҳлил қилинади.
Шунингдек, уларнинг асосий вазифаси жамият ҳаётида шу кун, айни замонда юз берган воқеалар, ҳодисалар ҳақида жамиятни хабардор қилиш, ундаги мавжуд масалалар, муаммолар бўйича жамоатчилик фикрини уйғотишдан иборат эканлиги қайд этилади.
Публицистика ва матбуот барча оммавий ахборот воситаларининг ўзаги, қон томири бўлгани каби, у ҳозирги оммавий коммуникациялар даврида ҳам медиа макон ва унинг истеъмолчилари, ўқувчилар учун муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Унинг жамият ҳаёти, атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни ўзида акс эттириши, таҳлил қилиши ва ўқувчилар аудиторияга таъсиридан иборат ижтимоий функцияларини эътироф этган ҳолда, матбуотнинг мамлакат ички ва ташқи медиа имижини мустаҳкамлаш жараёнидаги ўрни беқиёслигидан холис одам кўз юмолмайди.
Мамлакатнинг ташқи медиа макондаги нуфузи авваламбор унинг ички ахборот маконидаги имижининг узвий давоми эканлигини тан олган ҳолда шуни алоҳида қайд этиш ўринлики, миллий матбуот ва публицистика мамлакат имижини шакллантиришда ўзига хос роль ўйнайди.
Бинобарин, Ўзбекистон журналистикаси жаҳон ахборот макони архитектоникасига ҳақли аъзо сифатида киришни истар экан, мақолаларнинг тили, уларнинг яратилиш услуби ва жанрлари ҳам дунё матбуотида қабул қилинган замонавий шакл ва форматларга мослашмасдан иложи йўқ.
Матбуот воқеа-ҳодисалар ҳақида ахборот, маълумот етказиш билан чекланмайди, балки мавжуд ҳолатни таҳлил, тадқиқ қилади, хулосалар чиқаради, таклиф-мулоҳазаларни кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этади.
Замонавий ўзбек публицистлари жамият равнақи йўлида тўғаноқ бўлаётган муаммоларни дадиллик билан ёзиш, таҳлил қилиш, танқид қилиш борасида ўз сўзларини айтмоқдалар.
Related Results
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЕТАКЧИ АХБОРОТ АГЕНТЛИКЛАРИ МАТЕРИЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЕТАКЧИ АХБОРОТ АГЕНТЛИКЛАРИ МАТЕРИЛЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Мамлакат имижини ривожлантириш жараёнида ахборот агентликлари муҳим аҳамият касб этади. Чунки улар аудитория қамрови ва тарқатилаётган контентнинг салмоғи, кўтарил...
WHY DID JADIDS FOCUS ON THE PROBLEM OF ARMY ESTABLISHMENT IN TURKESTAN?
WHY DID JADIDS FOCUS ON THE PROBLEM OF ARMY ESTABLISHMENT IN TURKESTAN?
Ўзбекистонда мустақиллик туфайли Қуролли Кучлар ташкил этилиб, тинчлик ва осойишталик ҳимояси мустаҳкам таъминланди. Ўз даврида миллатимизнинг илғор қатлами бўлган жадидлар миллий ...
ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ДАВЛАТ ИНВЕСТИЯ СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ДАВЛАТ ИНВЕСТИЯ СИЁСАТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Ушбу мақолада давлат инвестиция сиёсати тушунчаси ваунинг иқтисодий ривожланишдаги аҳамияти ҳақида сўз боради. Шунингдек,пандемия ва ундан кейинги шароитда инвестицияларнинг ўсиш с...
ЎЗБЕКИСТОН СУҒУРТА БОЗОРИДА ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ҲАЁТ СУҒУРТАСИНИНГ ЎРНИ
ЎЗБЕКИСТОН СУҒУРТА БОЗОРИДА ЖАМҒАРИБ БОРИЛАДИГАН ҲАЁТ СУҒУРТАСИНИНГ ЎРНИ
Ушбу мақолада Ўзбекистон суғурта бозорида ҳаётсуғуртасининг ўрни, хусусиятлари ва ҳозирги кундаги ислоҳотлар ҳақидамаълумотлар берилган....
ON THE ARCHAEOLOGICAL RESEARCH CONDUCTED IN 2020 IN THE NEW AKHI TERRITORY
ON THE ARCHAEOLOGICAL RESEARCH CONDUCTED IN 2020 IN THE NEW AKHI TERRITORY
Мақолада 2020 йилда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Ахси қишлоғи худудига тўғри келувчи Темурийлар даврига оид Ахси шаҳрининг топографиясига оид археологик манбаларни аниқлаш ма...
ЗАМОНАВИЙ МЕДИА НАЗАРИЯЛАРИ
ЗАМОНАВИЙ МЕДИА НАЗАРИЯЛАРИ
Ушбу мақолада мустақиллик йилларида ОАВ ва медиа соҳасидаги тараққиёт ва унинг ҳозирги кундаги ҳолати кенг таҳлил этилади. Унда замонавий медиа назариялар, уларни тадқиқ қилиш ...
CHO‘L MINTAQASI O‘TLOQI-ALLYUVIAL TUPROQLARNING EKOLOGIK-BIOLOGIK HOLATI
CHO‘L MINTAQASI O‘TLOQI-ALLYUVIAL TUPROQLARNING EKOLOGIK-BIOLOGIK HOLATI
В статье представлены данные, полученные в результате анализа эколого-биологического состояния луговоаллювиальных почв пустынного региона. Неблагоприятные климатические условия пус...
TIJORAT BANKLARI AKTIVLARI SAMARADORLIGINI OSHIRISHDA XORIJ TAJRIBASI
TIJORAT BANKLARI AKTIVLARI SAMARADORLIGINI OSHIRISHDA XORIJ TAJRIBASI
Обеспечение качества портфелей активов коммерческих банков, необходимость обеспечения их финансовой
устойчивости и ликвидности рассматривается как один из актуальных вопросов. В да...


