Javascript must be enabled to continue!
МОТУРИДИЙ УЛАМОЛАРИНИНГ КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
View through CrossRef
Хуросоннинг Балх ва Рай шаҳарлари орқали ҳанафий таълимоти Мовароуннаҳрда ҳам ёйилиб, Хуросон шаҳарларидагидек жадаллик билан ривожланиб борган. Абу Ҳанифанинг Абу Муқотил Ҳафс ибн Салм (Суҳайл) Фаззорий Самарқандий, Наср ибн Абу Абдилмалик Атоқий, Шариқ ибн Абу Муқотил, Маъруф ибн Ҳасан, Юнус ибн Сабиҳ, Исҳоқ ибн Иброҳим Ҳанзалий каби шогирдларининг сайъ-ҳаракатлари туфайли бу ердаги шаҳарлар, айниқса, Самарқанд ва Бухоро ҳанафий таълимотининг кенг ривожланишидаги марказларга айланган. Абу Ҳанифанинг шогирдлари бошлаб берган таълим жараёнлари ва қозилик вазифалари Самарқандда узоқ йиллар давом этди. 150/767 ва 300/912 йиллар орасидаги бир ярим асрлик даврда бу ерда муҳим жараёнлар содир бўлди ва натижада ўлкада “Самарқанд мактаби” каби мактаблар вужудга келди. Айниқса, аббосийларнинг давлат сиёсати сифатида қувватланган ҳанафийлик таълимоти олимларига турли шаҳарлардаги каби Самарқандда ҳам қозилик лавозимлари берилди. Бу жараёнлар Самарқандда ҳанафийликнинг кенг ёйилишига омил бўлди. Жузжония мактаби вакили Абу Мансур Мотуридий яшаган даврга келиб (IX асрнинг охири – X асрнинг биринчи ярми) Мовароуннаҳрда тўғри йўлдан адашган турли гуруҳ ва фирқалар кўпайиб, уларнинг аксарияти имон-эътиқод масалалари бўйича баҳсу мунозаралар туфайли вужудга келган эди. Мана шундай мураккаб шароитда аллома Абу Мансур Мотуридий уларнинг нотўғри фикрларига асосли раддиялар берди. У ҳанафий мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифанинг (699–767) таълимотига суянган ҳолда ўзига хос калом мактабини яратди. У асос солган мотуридийлик таълимоти кейинчалик Самарқанд калом мактаби доирасидан чиқиб, бутун ислом оламига тарқалиб, суннийликдаги икки йирик мактабнинг бири (бошқаси – ашъария) сифатида танилди.
Title: МОТУРИДИЙ УЛАМОЛАРИНИНГ КАЛОМ ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Description:
Хуросоннинг Балх ва Рай шаҳарлари орқали ҳанафий таълимоти Мовароуннаҳрда ҳам ёйилиб, Хуросон шаҳарларидагидек жадаллик билан ривожланиб борган.
Абу Ҳанифанинг Абу Муқотил Ҳафс ибн Салм (Суҳайл) Фаззорий Самарқандий, Наср ибн Абу Абдилмалик Атоқий, Шариқ ибн Абу Муқотил, Маъруф ибн Ҳасан, Юнус ибн Сабиҳ, Исҳоқ ибн Иброҳим Ҳанзалий каби шогирдларининг сайъ-ҳаракатлари туфайли бу ердаги шаҳарлар, айниқса, Самарқанд ва Бухоро ҳанафий таълимотининг кенг ривожланишидаги марказларга айланган.
Абу Ҳанифанинг шогирдлари бошлаб берган таълим жараёнлари ва қозилик вазифалари Самарқандда узоқ йиллар давом этди.
150/767 ва 300/912 йиллар орасидаги бир ярим асрлик даврда бу ерда муҳим жараёнлар содир бўлди ва натижада ўлкада “Самарқанд мактаби” каби мактаблар вужудга келди.
Айниқса, аббосийларнинг давлат сиёсати сифатида қувватланган ҳанафийлик таълимоти олимларига турли шаҳарлардаги каби Самарқандда ҳам қозилик лавозимлари берилди.
Бу жараёнлар Самарқандда ҳанафийликнинг кенг ёйилишига омил бўлди.
Жузжония мактаби вакили Абу Мансур Мотуридий яшаган даврга келиб (IX асрнинг охири – X асрнинг биринчи ярми) Мовароуннаҳрда тўғри йўлдан адашган турли гуруҳ ва фирқалар кўпайиб, уларнинг аксарияти имон-эътиқод масалалари бўйича баҳсу мунозаралар туфайли вужудга келган эди.
Мана шундай мураккаб шароитда аллома Абу Мансур Мотуридий уларнинг нотўғри фикрларига асосли раддиялар берди.
У ҳанафий мазҳаби асосчиси Абу Ҳанифанинг (699–767) таълимотига суянган ҳолда ўзига хос калом мактабини яратди.
У асос солган мотуридийлик таълимоти кейинчалик Самарқанд калом мактаби доирасидан чиқиб, бутун ислом оламига тарқалиб, суннийликдаги икки йирик мактабнинг бири (бошқаси – ашъария) сифатида танилди.
Related Results
АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙНИНГ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДА ҲАДИСЛАР ТАҲЛИЛИ
Имом Мотуридий ислом оламида ақидавий таълимот асосчиси сифатида эътироф этилган буюк олим саналади. Унинг ақидага доир “Китоб ат-тавҳид”, Қуръон шарҳига оид “Таъвилот ал-Қуръон” к...
ТАФСИРЛАРДАГИ УСЛУБЛАР ВА УЛАРДАГИ ТУРЛИЛИК САБАБЛАРИ
ТАФСИРЛАРДАГИ УСЛУБЛАР ВА УЛАРДАГИ ТУРЛИЛИК САБАБЛАРИ
Асрлар оша кўплаб тадқиқотчи ва олимларни тафсирлар билан бир қаторда уларнинг турлари ҳам қизиқтириб келган. Шу нуқтаи назардан тафсир турлари, уларнинг фарқли ва ўхшаш томонлари ...

