Search engine for discovering works of Art, research articles, and books related to Art and Culture
ShareThis
Javascript must be enabled to continue!

Ҳунармандчиликда рамзлар: семантик-семиотик таҳлил (Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари мисолида)

View through CrossRef
Ҳунармандчилик семантикасида ҳар қандай тасвир, ранг ва безак маълум бир маънога эга бўлиб, уларда кишиларнинг маънавий, диний ва руҳий қарашлари, табиат ҳодисалари ҳақидаги кенг дунёқараши акс этади. Ҳунармандчилик буюмларида тасвирланган нақш (геометрик, ўсимликсимон, зооморф, антропоморф) ва рамзлар шунчаки шакл, безак эмас, балки халқнинг диний тасаввур ва эътиқоди билан бевосита боғлиқ кўплаб ахборотни жамлайдиган муҳим этнографик манба ҳисобланади. Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари анъанавий ҳунармандчилик буюмларида ифодаланган безаклардаги рамзлар ўзига хос маҳаллий хусусиятларга эга. Улар ҳунармандчиликнинг каштачилик, гиламдўзлик, меъморчилик, заргарлик, кулолчилик ва бошқа турларида ўзгача акс этади. Бугун бизгача етиб келган ҳунармандчилик соҳалари ўзининг анъанавий ишлаб чиқариш услубини сақлаб қолган бўлса-да, мазмунан ва шакл жиҳатдан анча ўзгарган. Халқ амалий безак санъатида тасвирланган нақшларда маълум этнос вакилларининг эстетик дунёси ифодаланиши билан бирга дунёвий ва замонавий тасаввурлари ҳам мустаҳкам ўрин олган. Мақолада Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари анъанавий ҳунармандчилик ашёларига оид безаклардаги рамз ва белгиларнинг маҳаллий хусусиятлари ифодаланди. Тасвирланган шаклларнинг ҳудудлардаги халқона талқинлари, ўхшаш ва фарқли жиҳатлари кўрсатилди, мазмуни семантик-семиотик ёндашув асосида таҳлилга тортилди. Ашёлардаги нақшлар жамиятнинг турли қатламларига хос маънавий оламни ифодалаши, бугун ўзбек ҳунармандчилигининг барча соҳаларида акс этган семантик рамз ва тимсолларнинг диний, миллий маданий-тарихий жараённи ифодаловчи манба эканлиги кўрсатилди. Жанубий ҳудудлар анъанавий ҳунармандчилиги семантикаси ва семиотикасини тадқиқ этиш кишилар дунёқараши, диний эътиқоди ва тасаввурлари билан боғлиқ анъана, урф-одат ва маросимлар моҳиятини англашда ёрдам бериши ва маданий мерос сифатида қайта тиклашга хизмат қилиши ёритилди.
Al-Biruni Institute of Oriental Studies, Uzbekistan Academy of Sciences
Title: Ҳунармандчиликда рамзлар: семантик-семиотик таҳлил (Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари мисолида)
Description:
Ҳунармандчилик семантикасида ҳар қандай тасвир, ранг ва безак маълум бир маънога эга бўлиб, уларда кишиларнинг маънавий, диний ва руҳий қарашлари, табиат ҳодисалари ҳақидаги кенг дунёқараши акс этади.
Ҳунармандчилик буюмларида тасвирланган нақш (геометрик, ўсимликсимон, зооморф, антропоморф) ва рамзлар шунчаки шакл, безак эмас, балки халқнинг диний тасаввур ва эътиқоди билан бевосита боғлиқ кўплаб ахборотни жамлайдиган муҳим этнографик манба ҳисобланади.
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудлари анъанавий ҳунармандчилик буюмларида ифодаланган безаклардаги рамзлар ўзига хос маҳаллий хусусиятларга эга.
Улар ҳунармандчиликнинг каштачилик, гиламдўзлик, меъморчилик, заргарлик, кулолчилик ва бошқа турларида ўзгача акс этади.
Бугун бизгача етиб келган ҳунармандчилик соҳалари ўзининг анъанавий ишлаб чиқариш услубини сақлаб қолган бўлса-да, мазмунан ва шакл жиҳатдан анча ўзгарган.
Халқ амалий безак санъатида тасвирланган нақшларда маълум этнос вакилларининг эстетик дунёси ифодаланиши билан бирга дунёвий ва замонавий тасаввурлари ҳам мустаҳкам ўрин олган.
Мақолада Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари анъанавий ҳунармандчилик ашёларига оид безаклардаги рамз ва белгиларнинг маҳаллий хусусиятлари ифодаланди.
Тасвирланган шаклларнинг ҳудудлардаги халқона талқинлари, ўхшаш ва фарқли жиҳатлари кўрсатилди, мазмуни семантик-семиотик ёндашув асосида таҳлилга тортилди.
Ашёлардаги нақшлар жамиятнинг турли қатламларига хос маънавий оламни ифодалаши, бугун ўзбек ҳунармандчилигининг барча соҳаларида акс этган семантик рамз ва тимсолларнинг диний, миллий маданий-тарихий жараённи ифодаловчи манба эканлиги кўрсатилди.
Жанубий ҳудудлар анъанавий ҳунармандчилиги семантикаси ва семиотикасини тадқиқ этиш кишилар дунёқараши, диний эътиқоди ва тасаввурлари билан боғлиқ анъана, урф-одат ва маросимлар моҳиятини англашда ёрдам бериши ва маданий мерос сифатида қайта тиклашга хизмат қилиши ёритилди.

Related Results

ФРАНЦУЗЧА ОНОМАТОПИК ФЕЪЛЛАР ИШТИРОКИДАГИ ИБОРАЛАРДА ИНСОН РУҲИЯТИ ТАСВИРИ
ФРАНЦУЗЧА ОНОМАТОПИК ФЕЪЛЛАР ИШТИРОКИДАГИ ИБОРАЛАРДА ИНСОН РУҲИЯТИ ТАСВИРИ
Мазкур мақолада француз тилидаги ономатопик феъллар орқали ҳосил бўлган фразеологик бирликларнинг инсон руҳиятига хос ички кечинмаларни ифодалаш усуллари борасида фикр юритилган. Ш...
ЎЗБЕКИСТОН ИМИЖИНИ ОШИРИШДА МИЛЛИЙ ПУБЛИЦИСТИКАНИНГ РОЛИ
ЎЗБЕКИСТОН ИМИЖИНИ ОШИРИШДА МИЛЛИЙ ПУБЛИЦИСТИКАНИНГ РОЛИ
Ушбу мақолада босма нашр ва публицистиканинг мамлакат имижини оширишдаги роли таҳлил қилинади. Шунингдек, уларнинг асосий вазифаси жамият ҳаётида шу кун, айни замонда юз берган воқ...
ПРЕЦЕДЕНТ ФЕНОМЕНИНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ТАБИАТИ
ПРЕЦЕДЕНТ ФЕНОМЕНИНИНГ ЛИНГВОМАДАНИЙ ТАБИАТИ
Мақолада прецедент феноменининг лингвомаданий хусусиятлари ўзбек ва испан тилидаги газеталар матни мисолида таҳлил қилинган. Прецедентлик тилшунослик соҳасида тадқиқот объекти сифа...
ҲУСАЙНИЙНИНГ “АРО” РАДИФЛИ ҒАЗАЛИ ТАҲЛИЛИ
ҲУСАЙНИЙНИНГ “АРО” РАДИФЛИ ҒАЗАЛИ ТАҲЛИЛИ
Ушбу мақолада Ҳусайнийнинг “аро” радифли ғазали таҳлил қилинган. Ғазалнинг баҳри, рукнлари аниқланган, тақтеъси ишлаб чиқилган. Бу Ҳусайний бадиий маҳоратини ўрганишда муҳим аҳамия...
АЛИШЕР НАВОИЙ МАКТУБЛАРИНИНГ ДИДАКТИК АҲАМИЯТИ
АЛИШЕР НАВОИЙ МАКТУБЛАРИНИНГ ДИДАКТИК АҲАМИЯТИ
Мақолада Алишер Навоий ижодида дидактик ғояларнинг ўрни ва аҳамияти шоирнинг форсий мактуби мисолида таҳлил қилинган. Шоирнинг назмий ва насрий асарларида акс этган дидактик қарашл...
ЗАМОНАВИЙ МЕДИА НАЗАРИЯЛАРИ
ЗАМОНАВИЙ МЕДИА НАЗАРИЯЛАРИ
Ушбу мақолада мустақиллик йилларида ОАВ ва медиа соҳасидаги тараққиёт ва унинг ҳозирги кундаги ҳолати кенг таҳлил этилади. Унда замонавий медиа назариялар, уларни тадқиқ қилиш ...
Кичик адабий жанрларда анъанавий мотивлар таҳ
Кичик адабий жанрларда анъанавий мотивлар таҳ
Мақолада Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи”, Абулғози Баҳодирхоннинг “Шажарайи турк” асарларидаги анънавий мотивлар таҳлил этилган. Эпик сюжетларга хос учлик анъанаси ўрганилган....
МУРАККАБ СЎЗЛАР ИДИОМАТИЗАЦИЯ ЖАРАЁНИНИНГ АНТРОПОЦЕНТРИК АСОСЛАРИ
МУРАККАБ СЎЗЛАР ИДИОМАТИЗАЦИЯ ЖАРАЁНИНИНГ АНТРОПОЦЕНТРИК АСОСЛАРИ
Мақола муаллифлари инглиз тилидаги мураккаб сўзларни идиоматизация қилиш, концептуал бирликларни мураккаб сўзлар билан лингвистик бирликка кодлаш деб аталадиган усулларни кўриб чиқ...

Back to Top